Янгиликлар

.

Миллий сертификатни ўзбек тилида олган абитуриент рус (евро) гуруҳга ҳужжат топшириши мумкинми?

22 январь 2026 йил
image

Миллий сертификатда тил масаласида истисно фақат “Она тили ва адабиёт” фанига тааллуқли.

 

Савол: Қизим мактаб битирувчиси, бу йил ОТМга ҳужжат топширмоқчи. Рус мактабда ўқийди. Тарих фанидан рус тилида ўқитувчи топилмагани сабабли, ҳозир ўзбек тилидаги ўқитувчига қатнашяпти. Агар тарих фанидан миллий сертификатни ўзбек тилида олса, рус (евро) гуруҳга ҳужжат топшириши мумкинми? Ёки миллий сертификат фақат топширилган тил бўйича (ўзбек — ўзбекка, рус — русга) амал қиладими?

 Жавоб: Ҳа, мумкин. Тарих фанидан миллий сертификат қайси тилда олинганидан қатъи назар, рус (евро) гуруҳга ҳужжат топширишга тўсқинлик қилмайди. Миллий сертификатда асосий мезон — фан натижаси, унинг топширилган тили эмас. Шунинг учун тарих фанидан миллий сертификатни ўзбек тилида олган ҳолда ҳам рус гуруҳга ҳужжат топшириш мумкин.

 Муҳим изоҳ:
Миллий сертификатда тил масаласида истисно фақат “Она тили ва адабиёт” фанига тааллуқли.
Она тили ва адабиёт бўйича:
— ўзбек тили ва адабиёти,
— рус тили ва адабиёти,
— қорақалпоқ тили ва адабиёти
алоҳида фанлар ҳисобланади. 
Шунинг учун она тили ва адабиёт фанидан олинган сертификат фақат шу тил бўйича мос гуруҳда инобатга олинади.

Бошқа фанларда — тарих, математика, физика ва шу каби фанларда — сертификат тилга боғланмайди. Яъни, бу фанлардан сертификатни қайси тилда топширилгани гуруҳ танловига таъсир қилмайди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb