Янгиликлар
Хоразмда педагог кадрларнинг навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовлари ўтказилмоқда
20 август 2025 йил
56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгорлар синовдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва шахсий кабинетига электрон сертификат юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 12-февралдаги 87-сон қарорига мувофиқ, педагог кадрлар босқичма-босқич касбий сертификатлаш синовларига жалб қилинмоқда.
19–21-август кунлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган синовларда онлайн ариза топширган 455 нафар педагог иштирок этмоқда.
Синов тартиби:
Мутахассислик фани бўйича – 40 та тест
Педагогик маҳорат бўйича – 10 та тест
Жами – 50 та тест
56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгорлар синовдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва шахсий кабинетига электрон сертификат юборилади.