Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Мактабларни "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талабларга мувофиқлаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди

20 декабрь 2022 йил
image

2022 йил Хоразм вилоятида жами 110 та мактаб (80 та умумий ўрта таълим мактаблари, 30 та ИДУМ) ўрганилди, шундан 80 таси (72,7 %) “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлди (1 та 1-даражали, 46 та 2-даражали ва 33 та 3-даражали).

Барча ҳаракатларимиз замирида фарзандларимизни сифатли билим олишларига бўлган ҳаракат ётади. Ушбу мақсадга эришиш учун эса, таълим муассасаси ҳар тамонлама ривожланган бўлиши лозим. Шу ўринда мактаблар ўзи қандай аҳволда, қайси бири қай жиҳатдан бошқасидан кучлироқ ёки оқсаяпти деган саволлар туғилиши табиий. Яъни ўзига хос умумтаълим муассасалари рейтингига эҳтиёж туғилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4537-сон қарори билан айнан шундай рейтинг тизимини яратиш вазифаси қўйилган эди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Офстед ва жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси билан ҳамкорликда “Замонавий мактаб”ларга қўйиладиган талаблар, ушбу талаблар асосида умумий ўрта таълим муассасаларини баҳолаш мезонлари ва методикаси, шунингдек, “Замонавий мактаб”ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳолаш тартиби ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

2022 йил Хоразм вилоятида жами 110 та мактаб (80 та умумий ўрта таълим мактаблари, 30 та ИДУМ) ўрганилди, шундан 80 таси (72,7 %) “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлди (1 та 1-даражали, 46 та 2-даражали ва 33 та 3-даражали).

Шуни таъкидлаш керакки, Янгибозор туманидаги 10-ИМИ ҳозиргача ўрганилган мактаблар ичида ягона 1-даражали мақом олган мактаб бўлди.

Туманлар миқёсида олинса, энг яхши натижаларни Шовот тумани (100%), Урганч шаҳри (88,9%) ва Хива тумани (85,7%) кўрсатди.

Натижаларга кўра мақом ола олмаган мактаблар асосан таълим ва тарбия жараёни соҳасидан нисбатан паст натижа қайд эканлигини кўришимиз мумкин.

Бугун вилоят халқ таълими бошқармасида "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талаблар бўйича семинар ўтказилди. Тадбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов, мактаблар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Зумрад Матқурбанова ҳамда мактаб директорлари иштирок қилдилар.

Тадбир давомида "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талаблар ҳақида яна бир бор тушунтирилиб, 2022-йилда паст натижа кўрсатган мактабларни "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талабларга мувофиқлаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчиларнинг ОТМга кириш қамрови мактаблар кесимида таҳлил қилинди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb