Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ВИЛОЯТДАГИ УМУМУТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ПСИХОЛОГ ҲАМДА ИНСПЕКТОР ПСИХОЛОГЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

20 апрель 2023 йил
image

Семинар давомида мактаб психологларининг лавозим мажбуриятлари, инспектор психологлар ва мактаб психологларининг ҳамкорликда бажарадиган ишлари, мактаб психологларининг иш ҳужжатларининг юритилиш тартиби, иш фаолияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан маърузалар тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.

 

Бугун Урганч шаҳридаги 22-сон мактабда вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида психологик хизматни сифат самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар вилоятдаги умумутаълим мактаблари психолог ҳамда инспектор психологлари учун   ташкил қилиниб, барча умумтаълим мактабларини уланиш имконияти яратилди.

Семинарда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ҳакидаги қонунчилик ижроси устидан назорат соҳаси бўйича катта ёрдамчиси Жалолбек Каландаров, вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходими подполковник Максудбек Мадраимов, вилоятдаги умумутаълим мактаблари психолог ҳамда инспектор психологлари иштирок қилди.

Тадбирни  вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов кириш сўзи билан очиб берди. Семинар давомида мактаб психологларининг лавозим мажбуриятлари, инспектор психологлар ва мактаб психологларининг ҳамкорликда бажарадиган ишлари, мактаб психологларининг иш ҳужжатларининг юритилиш тартиби, иш фаолияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан маърузалар тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.

Ушбу семинар келгусида туман ва шаҳар миқёсида ўтказилиши режалаштирилди.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb