Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Тупроққалъа туманида ўқувчилар ўртасида математика ва инглиз тили фанларидан танлов ўтказилди

17 апрель 2023 йил
image

Тупроққалъа туманидаги мактабларида таҳсил олаётган 6-синфдан юқори синф ўқувчилари ўртасида математика ва инглиз тили фанларидан танлов ўтказилди.

Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» да ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва таълимга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида, Тупроққала тумани макткбгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда олис ҳудудда жойлашган ҳарбий прокуратурага биритирилган 12-, 13-, 14-, 15-, 16-сонли умумталим мактабларида таҳсил оладиган 6-синфдан юқори синфлар ўртасида математика ва инглиз тили фанларидан танлов ўтказилди. 
      Танлов икки босқичда ўтказилиб, иштирок этган ўқувчи ёшлар орасидан «Ёш математик» ва «Инглиз тили билимдони» йўналишида 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари аниқланди ва   уларга ҳарбий прокурир Умидбек Низамов томонидан қимматбаҳо совға ва китоблар тақдим этилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb