Янгиликлар
«МОҲИРЛИК ВА БИЗНЕС СОАТИ»: ЁШЛАР УЧУН СТАРТАП ИМКОНИЯТЛАРИ
13 октябрь 2026 йил
Бугун Гурлан туманидаги 2-, 42-, 44-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, шунингдек, Гурлан тумани 1-сон ва Урганч тумани 4-сон техникумларида «Стартап лойиҳаларни шакллантириш ва уларни амалга ошириш механизмлари» мавзусида «Моҳирлик ва бизнес соати» тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида ўқувчи-ёшларга стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш, истиқболли ғояларни амалий лойиҳаларга айлантириш, уларни амалга ошириш босқичлари ҳамда мавжуд қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ёшларда инновацион фикрлашни ривожлантириш, тадбиркорликка қизиқишни ошириш ва ўз бизнес ғояларини рўёбга чиқаришга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Асосий мақсад — ёшларнинг инновацион салоҳиятини юзага чиқариш, истиқболли ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида муваффақиятли стартап лойиҳаларини амалга оширишлари учун зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш.