Янгиликлар
СОЛИҚ САВОДХОНЛИГИ — МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ
12 октябрь 2026 йил
Ёшларнинг солиқ саводхонлигини ошириш ва келажакда солиқ соҳасида фаолият юритадиган малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида Хоразм вилояти солиқ бошқармаси ходимлари Урганч шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида ўқувчиларга давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрни, солиқ тушумлари ҳисобидан таълим, тиббиёт, ободонлаштириш ва бошқа муҳим ижтимоий соҳалар молиялаштирилиши ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, солиқ, солиқ тўловчи, солиқ турлари ҳамда солиқ мажбурияти каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти содда ва тушунарли тарзда тушунтирилди.
Солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани, бу мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигига қўшиладиган муҳим ҳисса экани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш мақсадида «Фарзандларимизга ёшлигидан чек олиш маданиятини ўргатайлик» мавзусидаги мультфильм намойиш этилди.