Янгиликлар
Ёшлар учун “Моҳирлик ва бизнес соати” тадбирлари ўтказилди
8 октябрь 2026 йил
Бугун Гурлан туманидаги 2-, 42- ва 44-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, шунингдек, Гурлан туманидаги 1-сон ва Урганч туманидаги 4-сон техникумларда “Моҳирлик ва бизнес соати” тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида “Стартап лойиҳа ҳақида умумий тушунчалар, стартаплар ва оддий бизнес лойиҳалар ўртасидаги фарқлар” мавзусида машғулотлар ўтказилди. Ўқувчиларга стартапларнинг мазмун-моҳияти, асосий хусусиятлари ва уларни яратиш босқичлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш, янги маҳсулот ва хизматларни яратиш ҳамда стартап лойиҳаларнинг анъанавий бизнесдан фарқли жиҳатлари тушунтирилди.
Тадбирларнинг асосий мақсади — ёшларда инновацион фикрлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, ўз ғояларини истиқболли стартап лойиҳаларга айлантириш учун зарур билим ва тушунчаларни шакллантиришдан иборат.