Янгиликлар
БОҒОТДА «ЭЛ-ЮРТ УМИДИ» ЖАМҒАРМАСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
7 октябрь 2026 йил
Унда умумий ўрта ва ихтисослаштирилган таълим мактабларининг юқори натижаларга эришган, хорижда таълим олиш истагидаги, шунингдек, камида B2 даражадаги хорижий тил сертификатига эга 9–11-синф ўқувчилари ҳамда маҳаллалардаги фаол ёшлар иштирок этдилар.
Боғот туманида «Эл-юрт умиди» жамғармаси кунлари доирасида иқтидорли ёшларнинг халқаро таълим имкониятларидан фойдаланишини кенгайтиришга қаратилган учрашув ташкил этилди.
Тадбирда «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижроия директори биринчи ўринбосари Даврон Абдурашидов ва жамғарманинг бош инспектори Қаҳрамон Бектемиров қатнашди.
Мулоқот давомида ёшларга хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятлари, жамғарманинг стипендия дастурлари, танловларда иштирок этиш шартлари ҳамда ҳужжатларни топшириш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг хорижда таълим олиш, халқаро таълим дастурларида қатнашиш ва келажакдаги касбий йўналишларини белгилашга оид саволлари тингланиб, жамғарма вакиллари томонидан атрофлича жавоб берилди.
Учрашув ёшларни хорижий тилларни пухта ўрганиш, билим ва салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро таълим имкониятларидан самарали фойдаланишга ундаши билан аҳамиятли бўлди.