Янгиликлар
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА «ЭЛ-ЮРТ УМИДИ» ЖАМҒАРМАСИ КУНЛАРИ ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
6 октябрь 2026 йил
Урганч давлат университетида халқаро таълим дастурларини оммалаштириш, ёшларнинг хорижда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда мамлакатимиз инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган «Эл-юрт умиди» жамғармаси кунлари доирасида тарғибот учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Бердиев, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижроия директори биринчи ўринбосари Даврон Абдурашидов, жамғарма бош инспектори Қаҳрамон Бектемиров, тегишли мутасаддилар, университетнинг иқтидорли талабалари, мактаб ўқувчилари ҳамда хорижда таҳсил олишга қизиқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Учрашув давомида Даврон Абдурашидов жамғарманинг таълим дастурлари, очиқ стипендия танловлари, уларда иштирок этиш шартлари ва ҳужжатларни топшириш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, таълим йўналиши, хорижий университет ва мутахассисликни тўғри танлаш, нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир ёшлар учун халқаро таълим имкониятлари билан яқиндан танишиш, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш ва келажакдаги таълим режаларини белгилашда муҳим имконият бўлди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.