Янгиликлар

.

«ТИЛГА ЭЪТИБОР — ЭЛГА ЭЪТИБОР!» ЧЕЛЛЕНЖИГА СТАРТ БЕРИЛАДИ

5 октябрь 2026 йил
image

Она тилимиз — миллий ўзлигимиз ва маънавий бойлигимизнинг ажралмас қисми. Китоб мутолааси эса ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, билим ва тафаккурини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

 

Хоразм вилоятидаги ўқувчи-ёшлар ўртасида она тилига ҳурматни кучайтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда миллий қадриятларимизга садоқат руҳини мустаҳкамлаш мақсадида «Тилга эътибор», «Китоб — билим манбаи» ва «Тил — миллат кўзгуси» мавзуларида челленж ташкил этилмоқда.

Челленж доирасида ўқувчи-ёшлар ўзлари танлаган мавзу бўйича қисқа ва мазмунли видеороликлар тайёрлаб, уларда она тилимизга ҳурмат, китобхонликка меҳр, миллий анъана ва қадриятларга садоқат ҳамда сўздан тўғри ва ўринли фойдаланиш маданиятини намоён этадилар. Тайёрланган видеороликлар орқали ташаббус бошқа тенгдошлар орасида ҳам давом эттирилади.

Барча ўқувчи-ёшларни челленжда фаол иштирок этишга, ўз ижодий салоҳияти ва ташаббусларини намоён этишга чорлаймиз!

Она тилимизга эътибор — миллатимизга эътибор! Китобга меҳр — келажакка сармоя!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb