Янгиликлар

.

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚУЛАЙ ВА ТЎСИҚСИЗ МУҲИТ ЯРАТИЛИШИ ЎРГАНИЛМОҚДА

2 октябрь 2026 йил
image

Хоразм вилоятидаги инклюзив таълим жорий этилган умумтаълим мактабларида Ижтимоий инспекциянинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Мазкур ўрганишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-16-сон Фармони ҳамда 2026 йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида мактабларда инклюзив таълим учун яратилаётган шароитларни баҳолаш, реконструкция ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатини назорат қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ўрганишлар давомида таълим муассасаларида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари, яратилган шароитлар ва уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг мактаб ҳудудида эркин ва хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шароитлар яратилгани ҳамда қурилиш ишлари амалдаги меъёрий талабларга мувофиқ бажарилгани ўрганилмоқда.

Ўрганишлар якунида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Таълим муассасаларида болалар учун хавфсиз, қулай ва тўсиқсиз муҳитни таъминлаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb