Янгиликлар

.

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

30 сентябрь 2026 йил
image

Вилоятимизда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда мактабгача ва мактаб таълими, олий ҳамда ўрта махсус таълим тизимида фаолият юритаётган фидойи устоз ва мураббийлар, шунингдек, соҳа фахрийлари иштирок этдилар.

 

 

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталди. Устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий муборакбод этиб, уларнинг ёш авлодга таълим-тарбия беришдаги шарафли меҳнатига юксак баҳо берди.

Тадбир давомида ёш авлодга таълим-тарбия бериш, таълим сифатини ошириш ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ташаббускор педагогларга вилоят ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда байрам совғалари топширилди.

Азиз устозлар, байрамингиз муборак бўлсин! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb