Янгиликлар

.

ХОРАЗМЛИК УСТОЗЛАР ЮКСАК ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

30 сентябрь 2026 йил
image

Қувонарлиси, мукофотланганлар сафидан Хоразм вилоятининг фидойи педагоглари ҳам ўрин олди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 сентябрдаги Фармонига мувофиқ, таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ соҳа вакиллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Қувонарлиси, мукофотланганлар сафидан Хоразм вилоятининг фидойи педагоглари ҳам ўрин олди.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Абдуллаева Гулноз Хасановна — Урганч тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг биология фани ўқитувчиси.

«Соғлом турмуш» медали билан:

Бобоев Пўлат Жумабоевич — Ҳазорасп туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Маматова Назокат Шарипбаевна — Урганч шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 32-мактаб-интернати директори.

«Шуҳрат» медали билан:

Йўлдошева Насиба Махсуд қизи — Гурлан туманидаги «Йўлдошева Насиба» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси;

Камалов Неъматжон Баходирович — Боғот тумани ихтисослаштирилган мактабининг математика фани ўқитувчиси.

Мазкур юксак эътироф устозларнинг таълим-тарбия йўлидаги фидокорона меҳнати, ёш авлод камолоти ва жамият тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссасининг эътирофидир.

Азиз устозлар, юксак давлат мукофотлари муборак бўлсин! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда янги ютуқлар ҳамда зафарлар тилаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb