Янгиликлар
Янгибозорда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг мактаб босқичига старт берилди
28 сентябрь 2026 йил
Янгибозор туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларининг мактаб босқичи бошланди.
Жорий йилда мусобақалар 10 та спорт тури — қувноқ стартлар, шашка, шахмат, енгил атлетика, минифутбол, волейбол, стол тенниси, стритбол, воркаут ва кросс-ФИТ йўналишларида ташкил этилмоқда.
Мусобақалар давомида ўқувчилар ўзларининг спорт маҳорати, чаққонлиги ва жамоавий ишлаш қобилиятларини намоён этмоқда.
Мазкур оммавий спорт тадбирлари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлашга хизмат қилади.
Мусобақаларнинг кейинги босқичларида иштирок этадиган ўқувчиларга омад ва зафар тилаймиз!