Янгиликлар
Урганч Ёшлар технопаркида “ТехноТур” тадбири ташкил этилди
24 сентябрь 2026 йил
Урганч шаҳридаги Ёшлар технопаркида Урганч шаҳар 2-сон техникуми ҳамда Урганч туманидаги 51-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “ТехноТур” тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга Ёшлар технопаркида яратилган замонавий шарт-шароитлар ва имкониятлар, таълим дастурлари, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, техникум ўқувчиларига Ёшлар технопаркида йўлга қўйилган “InnoX” дастури ва унинг имкониятлари таништирилди.
Ташриф давомида ёшлар технопаркдаги фаолият йўналишлари билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Бундай тадбирлар ёшларнинг илм-фан ва замонавий технологияларга қизиқишини ошириш, инновацион фикрлашини ривожлантириш ҳамда келгусидаги таълим ва касбий фаолият йўналишини танлашига кўмаклашади.