Янгиликлар
Ёшларда стартап ғояларига қизиқиш ортмоқда
22 сентябрь 2026 йил
Хоразм вилояти Гурлан туманидаги таълим муассасаларида ёшларнинг тадбиркорлик ва инновацион фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги “Моҳирлик ва бизнес соати” машғулотлари ташкил этилди.
Машғулотлар Гурлан туманидаги 2-, 24- ва 44-сон умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилди.
Унда “Ўзбекистонда стартап экотизими ва стартапларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида ўқувчи-ёшларга замонавий бизнес имкониятлари, стартап лойиҳаларни яратиш ва ривожлантириш жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.
Машғулотлар давомида ёшлар стартап тушунчаси, инновацион ғояни лойиҳага айлантириш, уни ривожлантириш ва амалиётга жорий этиш имкониятлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, ёшларнинг ўз ғояларини шакллантириш, муаммони аниқлаш ва унинг ечимига қаратилган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича билим ва тушунчалари мустаҳкамланди.
Мазкур машғулотларнинг асосий мақсади ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, янгича фикрлашни ривожлантириш ҳамда ўз ғояларини амалий лойиҳаларга айлантиришга кўмаклашишдан иборат.