Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ГАНДБОЛЧИ ҚИЗЛАРИМИЗ ПОКИСТОНДАН ОЛТИН МЕДАЛЛАР БИЛАН ҚАЙТИШДИ

9 март 2023 йил
image

Покистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари қатнашган мазкур мусобақа мамлакатимиз терма жамоаларининг ғалабаси билан ниҳоясига етди. 

Хабарингиз бор, 2-6 март кунлари Покистоннинг Файсалобод шаҳрида гандбол бўйича қизлар ўртасида икки ёш тоифасида ИҲФ Тропҳй - Cентрал Асиа Зоне ИИИ (ИҲФ Кубоги - Марказий Осиё ИИИ минтақаси) бўлиб ўтди.

Покистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари қатнашган мазкур мусобақа мамлакатимиз терма жамоаларининг ғалабаси билан ниҳоясига етди. 

 

Унда иккала ёш тоифасида ҳам биронта учрашувни бой бермай, ҳақли равишда ғолибликни қўлга киритган, Урганч тумани 19-сон мактабнинг 7 нафар гандболчи қизлари ҳам фаол иштирок қилдилар.

Бугун гандболчи қизларимиз Покистондан олтин медаллар билан қайтиб келишди. Уларни Урганч темир йўл вокзалида Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, Урганч тумани 19-сон мактаб директори ва ўқитувчилари, спортчи қизларнинг ота-оналари кутиб олдилар.

 

 

Бошқарма бошлиғи Хамро Бектемиров гандболчи қизларни эришган ютуқлари билан самимй табриклаб, келгусида бунданда юқори чўққиларни забт қилишларини тилади.

 

 

Ўз навбатида терма жамоа делегацияси раҳбариятини, спортчи қизларимизни, уларнинг тренерлари ва барча ўзбекистонликларни юксак ютуқ билан қутлаймиз.

 

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb