Янгиликлар
“Маҳорат ва бизнес соати” доирасида навбатдаги машғулотлар ўтказилди
18 сентябрь 2026 йил
Хоразм вилоятидаги таълим муассасаларида ёшларнинг инновацион фикрлаши ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган “Маҳорат ва бизнес соати” машғулотлари давом этмоқда.
Навбатдаги дарслар Гурлан туманидаги 1-сон техникум, 2-, 24- ва 44-сон умумий ўрта таълим мактаблари, шунингдек, Урганч туманидаги 4-сон техникум, 23-, 33- ва 43-сон умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилди.
Машғулотлар давомида ўқувчиларга инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўрни ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, ёшларнинг инновацион фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, янги ғояларни шакллантириш, уларни амалий лойиҳаларга айлантириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича тушунчалар мустаҳкамланди.
Дарслар назарий маълумотлар билан бир қаторда савол-жавоб, муҳокама ва амалий топшириқлар асосида олиб борилиб, ўқувчиларнинг машғулотлардаги фаол иштироки таъминланди.
Мазкур машғулотлар ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, уларда инновацион ёндашув ҳамда тадбиркорликка оид тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.