Янгиликлар

.

Вазир Хоразмда: таълим муассасаларида яратилган шароитлар ўрганилди

17 сентябрь 2026 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Хоразм вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар, ўқув жараёнининг ташкил этилиши ҳамда педагоглар учун яратилган шароитларни ўрганди.

 

 

Ташриф давомида вазир Урганч шаҳри ва Хонқа туманидаги таълим ташкилотлари фаолияти билан танишди. Таълим муассасаларида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, таълим жараёнининг самарали ташкил этилиши, педагогларнинг фаолияти ва улар учун яратилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди.

Педагоглар билан мулоқотлар давомида таълим сифатини ошириш, замонавий ёндашувларни таълим жараёнига кенг жорий этиш, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўқувчилар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, таълим муассасаларидаги мавжуд шароитларни янада такомиллаштириш, таълим сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва ўқувчилар учун қулай таълим муҳитини яратиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Ташриф давомида таълим тизимида олиб борилаётган ишларни жойларда ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий чораларни белгилашга алоҳида эътибор қаратилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb