Янгиликлар
“Мустақиллик — менинг нигоҳимда” расмлар кўрик-танлови ўтказилмоқда
14 сентябрь 2026 йил
Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида инклюзив ҳамда уйда таълим олаётган ўқувчилар ўртасида “Мустақиллик — менинг нигоҳимда” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида инклюзив ҳамда уйда таълим олаётган ўқувчилар ўртасида “Мустақиллик — менинг нигоҳимда” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Мазкур ижодий танлов ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши, ижодий қобилиятини намоён этиши, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини ранглар ва тасвирлар орқали ифода этиши учун имконият яратмоқда.
Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида инклюзив ҳамда уйда таълим олаётган фаол, иқтидорли ва ташаббускор ўқувчилар ўз ижодий ишлари билан иштирок этмоқда.
Иштирокчилар томонидан тақдим этилган расмларда Ватанга муҳаббат, Мустақиллик шукуҳи, тинч ва фаровон ҳаёт ҳамда болаларнинг эзгу орзу ва интилишлари ўзига хос тарзда акс эттирилмоқда.
Танлов якунида фаол иштирок этган ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди.