Янгиликлар
Хоразм мактабларида 66 нафар хорижлик мутахассис фаолият олиб бормоқда
9 сентябрь 2026 йил
Айни кунларда вилоятдаги қатор мактабларда хорижлик мутахассисларни тантанали кутиб олиш тадбирлари ўтказилиб, улар таълим жараёнидаги фаолиятини бошламоқда.
Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида хорижлик мутахассисларни жалб этиш ва уларнинг педагогик фаолиятини йўлга қўйиш жараёнлари давом этмоқда.
Хорижлик мутахассисларнинг мактаблардаги фаолияти, аввало, ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, илғор халқаро тажрибаларни таълим жараёнига жорий этиш, замонавий педагогик ёндашувлардан фойдаланиш ҳамда таълим сифатини янада оширишга қаратилган.
Бугунги кунда Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларига 66 нафар хорижлик мутахассис жалб қилинган.
Мазкур мутахассисларнинг фаолияти ўқувчиларнинг хорижий тилларни амалий ўзлаштириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, таълим жараёнига халқаро тажриба ва замонавий ёндашувларни олиб киришга хизмат қилмоқда.