Янгиликлар

.

Мактабларда маданият ва санъат йўналишида тўгараклар ташкил этилади

3 сентябрь 2026 йил
image

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 27 августдаги тегишли буйруғига асосан, “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа ва санъат йўналишидаги тўгаракларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПҚ-103-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ушбу тартибга кўра:

Янги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида “Дутор”, “Миллий рақс”, “Ёш доирачилар” ҳамда “Тасвирий санъат” йўналишлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

Тўгаракларда ўқувчилар чуқурлаштирилган дастур бўйича ҳафтасига 2 соатдан (жами 72 соат) сабоқ оладилар. Шунингдек, тўгарак аъзолари ўртасида турли танловлар ва кўриклар ташкил этилиб, иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади.

Мазкур тўгаракларни ташкил этишдан асосий мақсад — ёшлар ўртасида миллий санъатимизни кенг тарғиб қилиш ва уни келажак авлодга муносиб тарзда етказишдан иборат.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb