Янгиликлар

.

Биринчи қўнғироқ — янги ўқув йилига илк қадам!

2 сентябрь 2026 йил
image

 

Бугун Хоразм вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг илк куни — “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Жорий ўқув йилида вилоятимиздаги 544 та умумтаълим мактабининг 1-синфига 41 минг 464 нафар ўқувчи қабул қилинди. Бугун минглаб болажонлар учун мактаб остонасидаги илк қадам, илк қўнғироқ садоси ва янги билимлар сари катта йўл бошланди.

Аҳамиятлиси, барча 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат 41 минг 464 дона “Президент совғалари” тўлиқ етказиб берилди.

Янги ўқув йили барча ўқувчи ва ўқитувчиларимиз учун муваффақиятли ва зафарларга бой бўлишини тилаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb