Янгиликлар
Хорижлик мутахассислар — Хоразм таълими ривожига янги импульс!
28 август 2026 йил
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш, педагогларнинг касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда илғор халқаро тажрибани таълим жараёнига жорий этиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ, Хоразм вилоятидаги умумтаълим муассасаларига 133 нафар хорижлик мутахассисни жалб этиш режалаштирилган.
Айни пайтда ушбу жараённинг дастлабки босқичи сифатида 25 нафар хорижлик мутахассис Хоразм вилоятига етиб келди ва таълим муассасаларида ўз фаолиятини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Хорижий педагогларнинг жалб этилиши орқали:
-
Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий ва самарали методикалари оммалаштирилади;
-
Ўқувчиларнинг тил кўникмалари ҳамда коммуникатив компетенцияси ривожлантирилади;
-
Маҳаллий педагоглар билан яқин тажриба алмашинуви йўлга қўйилади;
-
Халқаро таълим тажрибаси мактабларимиз амалиётига кенг жорий этилади.
Асосий мақсад — хорижий тилларни пухта эгаллаган, замонавий билим ва кўникмаларга эга рақобатбардош ёшлар авлодини камолга етказишдир.