Янгиликлар

.

Гурлан туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

27 август 2026 йил
image

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Гурлан туманида яна бир замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Туман "Чинобод" МФЙ ҳудудида бунёд этилган 210 ўринли ушбу замонавий боғча болажонлар ва уларнинг ота-оналари ихтиёрига топширилди. Мазкур объект Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон қарори асосида амалга оширилган бунёдкорлик ва бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларининг амалий ифодасидир.

Маълумот учун, ушбу янги муассасанинг очилиши билан Гурлан туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 38 тага етди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb