Янгиликлар
Хоразмлик битирувчиларнинг олий таълимга кириш бўйича ўртача балли сезиларли ўсди
26 август 2026 йил
2026 йилда Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаган битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги натижалари қувонарли кўрсаткичлар билан қайд этилди.
Хусусан, тест синовларида қатнашган 21 714 нафар битирувчининг ўртача кўрсаткичи 94,4 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилги натижага (80,9 балл) нисбатан 13,5 баллга юқоридир.
Шунингдек, 9 030 нафар битирувчи давлат олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилди. Бу умумий тестда қатнашганларнинг 31,9 фоизини ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткичдан 1,3 фоизга кўпдир. Эътиборлиси, битирувчиларнинг 44,6 фоизи 94,5 балл ва ундан юқори натижани қайд этишган.
Мазкур эришилган натижалар — хоразмлик ёшларнинг билим олишга бўлган интилиши, педагогларнинг фидокорона меҳнати ҳамда ҳудудда таълим сифатини ошириш борасида олиб борилаётган изчил ишларнинг амалий самарасидир.