Янгиликлар

.

Корея тажрибаси — рақамли таълим сари муҳим қадам!

25 август 2026 йил
image

 

Бугунги таълим жараёнида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш — замонавий педагогнинг энг муҳим кўникмаларидан бири ҳисобланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Сеул шаҳар Таълим бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “KLIC Training Program–2026” дастури доирасида Сеул шаҳрида “Таълимни рақамлаштириш” мавзусидаги ўқув курсида иштирок этган Шовот тумани 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Сўнажон Юсупова ҳудуддаги информатика ўқитувчилари учун семинар-тренинг ўтказди.

“Рақамли таълимнинг глобаллашуви” мавзусида ташкил этилган ушбу семинарда педагогларга Корея таълим тизимининг илғор тажрибалари, рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан дарс жараёнида самарали фойдаланиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Тадбир давомида робототехника йўналишида амалий машғулотлар ўтказилиб, Mikrotik қурилмасининг ишлаш тамойиллари намойиш этилди. Шунингдек, замонавий технологияларни таълимга интеграция қилиш бўйича тажрибалар ўртоқлашилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb