Янгиликлар

.

Ўқувчиларимиз Ислом цивилизацияси маркази ва Амир Темур музейига ташриф буюрдилар

21 август 2026 йил
image

 

Хоразмлик ўқувчиларнинг пойтахтимиз бўйлаб маърифий саёҳати унутилмас таассуротларга бой тарзда давом этмоқда.

Саёҳат давомида ўқувчилар Ислом цивилизацияси марказида бўлиб, халқимизнинг бой илмий-маънавий мероси, буюк алломаларимиз томонидан қолдирилган бебаҳо хазиналар ҳамда миллий қадриятларимиз билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, ёшлар Амир Темур музейига ташриф буюриб, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, давлат бошқаруви, ҳарбий санъат ҳамда маданий меросга оид қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Бундай маърифий ва маънавий саёҳатлар ўқувчиларнинг бой тарихимизга бўлган қизиқишини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда уларда миллий ғурур туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb