Янгиликлар

.

V “Устозлар миллий форуми” иштирокчилари сертификатлар билан тақдирланди

20 август 2026 йил
image

 

Урганч шаҳрида “Сифатли таълим – Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” шиори остида ўтказилган V “Устозлар миллий форуми” якунида фаол иштирок этган педагогларга сертификатлар топширилди.

Форум доирасида устозлар 11 та шўба йўналишида ташкил этилган амалий машғулотларда қатнашиб, замонавий таълим тенденциялари, илғор педагогик ёндашувлар ва самарали методикалар бўйича билим ва кўникмаларини бойитдилар.

Фаол педагогларни сертификатлар билан тақдирлаш уларнинг касбий ривожланишга бўлган интилиши ҳамда таълим сифатини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига муносиб эътироф бўлди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb