Янгиликлар

.

Хоразмда V “Устозлар миллий форуми”га старт берилди

19 август 2026 йил
image

 

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиалида “Сифатли таълим – Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” шиори остида V “Устозлар миллий форуми”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов сўзга чиқиб, форум иштирокчиларини самимий қутлади ҳамда анжуман ишига муваффақият тилади.

Мазкур форум таълим сифатини ошириш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш ҳамда соҳа ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш учун муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb