Янгиликлар
Хоразмда “Миллий қадриятлар тарғиботчиси” танловининг иккинчи босқичи бошланди
18 август 2026 йил
Умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўртасида ўтказилаётган “Миллий қадриятлар тарғиботчиси” танловининг Хоразм вилояти босқичи доирасида навбатдаги синов — рақамли ва ижтимоий-сиёсий саводхонлик бўйича тест синови бошланди.
Бугунги тест синови Урганч шаҳридаги 17-сон умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Малака синови маркази”да ўтказилмоқда.
Синов жараёнида иштирокчилар рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмалари, ижтимоий-сиёсий билимлари ҳамда замонавий ахборот маконида тўғри йўналиш олиш борасидаги билим ва салоҳиятларини намоён этмоқда.
Танлов иштирокчиларининг билим ва кўникмалари белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.
Барча иштирокчиларга синов жараёнларида омад ва юқори натижалар тилаймиз!