Янгиликлар

.

“Миллий қадриятлар тарғиботчиси” танловининг Хоразм вилояти босқичи ўтказилмоқда

17 август 2026 йил
image

 

Хоразм вилоятида умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўртасида “Миллий қадриятлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда.

Мазкур танлов умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 39 нафар фаол ва ташаббускор педагог вилоят босқичида иштирок этмоқда.

Танлов иштирокчилари тақдимот шартида ўзларининг касбий маҳорати, ижодий ёндашуви ва илғор тажрибаларини намоён этиб, ўқувчиларда миллий қадриятларга ҳурмат, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган самарали лойиҳаларини тақдим этмоқда.

Танловнинг асосий мақсади — баркамол авлод тарбиясида фаол иштирок этаётган ижодкор ва ташаббускор педагогларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш ҳамда муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Миллий қадриятларни ёш авлод қалбига сингдириш — маънавий баркамол ва ватанпарвар авлодни тарбиялашнинг муҳим омилларидан биридир.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb