Янгиликлар
Иштирокчиларнинг дастлабки манзили — “Ренессанс” таълим ташкилоти
12 август 2026 йил
Семинар иштирокчиларининг Хоразм вилоятига ташрифи “Ренессанс” нодавлат таълим ташкилоти фаолияти билан танишишдан бошланди.
Ташриф давомида иштирокчилар таълим ташкилотида яратилган замонавий шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши ҳамда илғор педагогик ёндашувлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, таълим жараёнида Хитой методикаси асосида қўлланилаётган замонавий усуллар, уларнинг мазмун-моҳияти ва амалий самарадорлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ташриф давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан фикр алмашиб, илғор тажрибаларни ўрганиш ва фаолиятга татбиқ этиш бўйича янги ғояларга эга бўлдилар.
Мазкур ташриф семинар иштирокчилари учун таълим соҳасидаги замонавий тажрибаларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.