Янгиликлар

.

Хоразмга меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда

11 август 2026 йил
image

 

Пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидан Хоразм вилоятига ташриф буюрган семинар иштирокчилари ҳудудимизга етиб келди.

Меҳмонларни кутиб олиш жараёнлари кўтаринки кайфият, самимий мулоқот ва Хоразмга хос меҳмондўстлик руҳида давом этмоқда.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — “Хоразм тажрибаси”ни ўрганиш, ҳудудда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илғор ёндашувлар билан яқиндан танишиш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Мазкур ташриф таълим сифатини янада ошириш, самарали бошқарув ва замонавий ёндашувларни оммалаштириш, янги ташаббус ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.

Хоразмда тажриба алмашинуви, ҳамкорлик ва янги ғоялар сари муҳим қадамлар давом этмоқда.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb