Янгиликлар

.

Хоразмлик педагоглар Францияга малака ошириш учун йўл олдилар

10 август 2026 йил
image

Халқаро ҳамкорлик

 

 

Хоразм вилоятининг 13 нафар умумтаълим мактаби ўқитувчиси илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, замонавий педагогик ёндашув ва таълим методикаларини ўзлаштириш мақсадида Франция Республикасининг Ницца шаҳрига малака ошириш учун йўл олдилар.

Мазкур халқаро малака ошириш сафари Хоразм вилояти Педагогик маҳорат маркази директори Ж.К. Салаев ҳамда профессор-ўқитувчи Н.Е. Сабирова бошчилигида амалга оширилмоқда.

Ташриф давомида педагоглар Франция таълим тизими ва илғор педагогик тажрибаси билан яқиндан танишиш, замонавий таълим технологияларини ўрганиш, касбий салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро тажрибаларни ўз педагогик фаолиятига татбиқ этиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу халқаро малака ошириш дастури хорижий илғор тажрибаларни Хоразм вилояти умумтаълим мактаблари амалиётига жорий этиш, педагогларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш ва таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb