Янгиликлар

.

Хоразм вилоятида “Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда

4 август 2026 йил
image

Жараён

 

 

Хоразм вилоятида 2026–2027 ўқув йили учун “Жасорат мактаблари”га қабул имтиҳонларининг иккинчи босқичи — жисмоний тайёргарлик синовлари бўлиб ўтмоқда.

Унда номзодларнинг жисмоний тайёргарлиги 30 метрга югуриш, турган жойдан узунликка сакраш, эгилувчанлик, қўл кучи ҳамда арқончада сакраш бўйича белгиланган меъёрлар асосида баҳоланмоқда.

2026–2027 ўқув йилида вилоятда фаолият юритаётган 13 та “Жасорат мактаби”га жами 338 та қабул квотаси ажратилган. Мазкур ўринлар учун 1869 нафар талабгор ҳужжат топширган.

Жисмоний тайёргарлик синовлари очиқлик, шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилмоқда. Синовлар номзодларнинг жисмоний салоҳияти ва тайёргарлик даражасини аниқлашга хизмат қилмоқда.

Имтиҳонларда барча номзодларга омад ва муваффақият тилаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb