Янгиликлар
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига мурожаат қилинг!
27 август 2026 йил
Ҳурматли ўқитувчилар, тарбиячилар, ўқувчилар ва ота-оналар!
Таълим сифатини янада ошириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суришда Сизнинг фикр, таклиф ва мурожаатларингиз муҳим аҳамиятга эга.
Қуйидаги масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин:
-
таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар;
-
коррупция ҳолатлари юзасидан асосланган маълумот ва фактлар;
-
янги ташаббус ва лойиҳалар;
-
таълим-тарбия жараёнига оид муаммо ва таклифлар;
-
фикр ва мулоҳазалар.
Мурожаат юбориш учун:
Telegram-бот: @Xorazm_MMTBbot
Расмий веб-сайт: xorazm.uzedu.uz
Facebook: Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Юборилган мурожаат ва таклифлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли мутахассислар томонидан ўрганилади. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда асосли таклифларни амалиётга жорий этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Таълим ва тарбия — барчамизнинг биргаликдаги масъулиятимиз!