Янгиликлар
Хоразмда “Бола, ўйин ва педагог” семинар-тренинги ўтказилди
31 июль 2026 йил
Семинар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 4 июндаги буйруғи асосида тасдиқланган “Бола, ўйин ва педагог” лойиҳасини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш доирасида ташкил этилди.
Урганч шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун “Ўйинга асосланган таълим методикаси асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш” мавзусида “Бола, ўйин ва педагог” семинар-тренинги ўтказилди.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 4 июндаги буйруғи асосида тасдиқланган “Бола, ўйин ва педагог” лойиҳасини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш доирасида ташкил этилди.
Тадбирда мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, методистлар, тарбиячилар, педагоглар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, ўйинга асосланган таълим методикасининг назарий ва амалий жиҳатлари билан танишдилар.
Семинар давомида “Бола, ўйин ва педагог: ўзаро ҳамкорлик модели”, “Юқори сифатли ўзаро муносабат стратегиялари”, “Ўйин орқали таълимни режалаштириш” ҳамда ўйин муҳитини ташкил этиш мавзуларида интерактив машғулотлар ўтказилди.
Машғулотларда иштирокчилар болаларнинг мантиқий фикрлаши, ижодкорлиги ва ижтимоий кўникмаларини ривожлантиришда ўйиннинг ўрни, шунингдек, “Илк қадам” давлат ўқув дастурини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар олдилар.
Семинар давомида ўзлаштирилган илғор тажриба ва самарали методик ёндашувлар вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига босқичма-босқич татбиқ этилади.