Янгиликлар

.

Хоразмда “Йил ўқитувчиси” танловининг учинчи босқичи: тест синовларига старт берилди

30 июль 2026 йил
image

Жараёнда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари иштирок этиб, танлов қатнашчиларига самимий тилакларини билдирдилар.

 

“Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг учинчи босқичи белгиланган дастур асосида давом этмоқда.

Бугун танловнинг муҳим йўналишларидан бири — китобхонлик бўйича тест синовлари бошланди. Тест жараёнлари Урганч шаҳридаги 17-сон умумтаълим мактабида ташкил этилган **“Малака синови маркази”**да ўтказилмоқда.

Жараёнда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари иштирок этиб, танлов қатнашчиларига самимий тилакларини билдирдилар.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъули томонидан тест синовларини ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари ҳамда иштирокчилар амал қилиши лозим бўлган тартиб-қоидалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Мазкур йўналишда иштирокчилар тасдиқланган адабиётлар асосида тузилган 40 та тест саволига жавоб бермоқда. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланиб, иштирокчилар жами 80 баллгача тўплаш имкониятига эга.

Барча иштирокчиларга омад, юқори натижалар ва муносиб муваффақиятлар тилаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb