Янгиликлар
Хоразмлик иқтидорли ёшлар халқаро ёзги таълим дастурларида иштирок этмоқда
27 июль 2026 йил
Жумладан, Урганч шаҳридаги 10-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси Шоҳзодбек Ғанижонов АҚШнинг нуфузли Ivy League университетларидан бири — University of Pennsylvania (UPenn) томонидан ташкил этилган халқаро ёзги таълим дастурида қатнашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ–86-сон Фармони асосида амалга оширилаётган “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури доирасида иқтидорли ёшлар учун халқаро таълим имкониятлари изчил кенгайтирилмоқда.
Мазкур дастурга сараланган 1 500 нафар ўқувчи орасидан энг юқори натижаларни қайд этган 40 нафар иқтидорли ёш АҚШ ва Хитойда ташкил этилган нуфузли халқаро ёзги таълим дастурларида иштирок этмоқда.
Улар орасида Хоразм вилоятининг иқтидорли ёшлари ҳам бор.
Жумладан, Урганч шаҳридаги 10-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси Шоҳзодбек Ғанижонов АҚШнинг нуфузли Ivy League университетларидан бири — University of Pennsylvania (UPenn) томонидан ташкил этилган халқаро ёзги таълим дастурида қатнашмоқда.
Шунингдек, “Unione” School мактаби ўқувчиси Исломбек Одамбаев Хитойнинг Шанхай шаҳридаги нуфузли Fudan University базасида ташкил этилган халқаро ёзги таълим дастурида иштирок этмоқда.
Халқаро дастур давомида ўқувчилар нуфузли профессор-ўқитувчилардан сабоқ олиб, замонавий таълим муҳити билан яқиндан танишмоқда, хорижлик тенгдошлари билан тажриба алмашмоқда ҳамда келгусидаги академик фаолияти учун муҳим билим ва тажрибага эга бўлмоқда.
Иқтидорли ёшларимизга халқаро майдонда янги марралар ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!