Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

МАКТАБДА МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

22 февраль 2023 йил
image

Тадбир Урганч шаҳридаги 25-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Бугун, 2023 йил 22 февраль куни Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида озиқ-овқат сифати ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари ҳамда ўсмирларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳимоялаш ва сақлаш" мавзусида медиа-тур ўтказилди.

Тадбир Урганч шаҳридаги 25-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида бошланғич синф ўқувчиларига тарқатилаёнган бепул нонушта жараёни, мактаб психологлари томонидан ўсмир ёшидаги ўқувчилар билан олиб борилаётган психологик машғулот жараёнлари билан яқиндан танишилди.

Иштирокчилар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb