Янгиликлар
Хоразмлик ўқувчи — Халқаро немис тили олимпиадаси совриндори!
23 июль 2026 йил
Мазкур ютуқ ёш истеъдод эгасининг немис тилини ўрганишдаги юқори салоҳияти ва интилишларининг ёрқин ифодаси бўлиши билан бирга, Хоразм таълим тизимининг халқаро миқёсдаги навбатдаги муваффақиятларидан биридир.
Урганч шаҳридаги 19-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Олимбек Бахтиёров Германияда 13–22 июль кунлари бўлиб ўтган **Халқаро немис тили олимпиадаси (IDO 2026)**да муносиб иштирок этиб, B1 даража бўйича фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Мазкур ютуқ ёш истеъдод эгасининг немис тилини ўрганишдаги юқори салоҳияти ва интилишларининг ёрқин ифодаси бўлиши билан бирга, Хоразм таълим тизимининг халқаро миқёсдаги навбатдаги муваффақиятларидан биридир.
Олимбек Бахтиёровни ушбу муносиб натижа билан самимий муборакбод этамиз! Унга келгуси ўқишлари, илмий изланишлари ва халқаро танловларда янада улкан зафарлар тилаймиз!