Янгиликлар

.

Тарих сабоқлари – келажак бунёдкорлари учун илҳом манбаи

22 июль 2026 йил
image

Навбатдаги саёҳат давомида ўқувчилар Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ўқувчи-ёшларни музейларга маърифий сайёҳати” лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига ташриф буюрган фаол ўқувчиларнинг маърифий саёҳати давом этмоқда.

Навбатдаги саёҳат давомида ўқувчилар Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида ёшлар юртимизнинг кўп асрлик давлатчилик тарихи, бой маданий мероси, миллий қадриятлари ва буюк аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий-маънавий мерос билан яқиндан танишдилар.

Музейлардаги ноёб экспонатлар орқали ўқувчилар халқимизнинг шонли ўтмиши, Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маданият, меъморлик ҳамда бунёдкорлик соҳаларида эришилган юксак натижалар ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Бундай маърифий саёҳатлар ёш авлоднинг тарихий хотирасини бойитиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириш, шунингдек, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb