Янгиликлар

.

Ҳуқуқий нигилизмга қарши кураш — коррупциянинг олдини олишнинг муҳим омили

5 август 2026 йил
image

Мазкур йўналишда бошқарманинг Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий назорат шуъбаси бош мутахассиси А. Хасанов томонидан «Ҳуқуқий нигилизм унга қарши кураш — коррупциянинг илдизини қуритади» мавзусида мақола тайёрланди.

 

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида коррупцияга қарши курашиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда бошқарманинг Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий назорат шуъбаси бош мутахассиси А. Хасанов томонидан «Ҳуқуқий нигилизм унга қарши кураш — коррупциянинг илдизини қуритади» мавзусида мақола тайёрланди.

Мақолада ҳуқуқий нигилизмнинг мазмун-моҳияти, унинг жамият тараққиётига салбий таъсири, коррупциянинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар ҳамда уларни бартараф этишда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг аҳамияти атрофлича ёритилган.

Шунингдек, таълим тизимида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш, қонунларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири экани алоҳида таъкидланган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb