Янгиликлар

.

Аждодлар илмий мероси ёшлар нигоҳида

21 июль 2026 йил
image

Лойиҳа доирасида Хоразм вилоятидан 100 нафар фаол ўқувчининг Тошкент шаҳрига маърифий саёҳати ташкил этилди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ўқувчи-ёшларни музейларга маърифий саёҳати” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида Хоразм вилоятидан 100 нафар фаол ўқувчининг Тошкент шаҳрига маърифий саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатнинг дастлабки манзилларидан бири — Ислом цивилизацияси маркази бўлиб, у ерда ўқувчилар халқимизнинг бой илмий-маънавий мероси, қадимий тамаддун тарихи ҳамда буюк алломаларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, ўқувчилар “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимиз кўрсатган жасорат ва матонат, Ватан озодлиги йўлида фидокорона хизмат қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Маърифий саёҳат давом этмоқда. Дастурга мувофиқ, ўқувчилар Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейига ҳам ташриф буюрадилар. Ушбу саёҳатлар ёшларнинг тарихий тафаккури, миллий ғурури ва Ватанга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb