Янгиликлар
“Жасорат учқунлари” мусобақаси ғолиблари таълим саёҳатига жўнаб кетди
20 июль 2026 йил
Мусобақа низомига мувофиқ, республика босқичи ғолиблари ҳамда уларнинг устози хорижий давлатга таълим саёҳати билан рағбатлантирилади.
Жорий йилнинг июнь ойида “Жасорат мактаблари”нинг 5–9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Жасорат учқунлари” ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 1-сонли АФЧЎМнинг “Жасорат синфи” жамоаси бугун Озарбайжон Республикасига таълим саёҳатига жўнаб кетди.
Мусобақа низомига мувофиқ, республика босқичи ғолиблари ҳамда уларнинг устози хорижий давлатга таълим саёҳати билан рағбатлантирилади.
Таълим саёҳати давомида ўқувчилар Озарбайжоннинг тарихий ва маданий масканлари, таълим муассасалари фаолияти билан танишиб, турли маърифий тадбирларда иштирок этадилар.