Янгиликлар
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилади
16 июль 2026 йил
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Хива туманида бўлиб ўтади.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид мурожаатлари, таклифлари ҳамда муаммолари тингланиб, уларни жойида ўрганиш ва амалий ечим топиш чоралари кўрилади.
Сана: 2026 йил 22 июль
Вақт: соат 11:00
Манзил: Хива тумани, 9-сон умумий ўрта таълим мактаби (Гулшан маҳалласи).
Мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид мурожаати мавжуд барча фуқаролар сайёр қабулда иштирок этишга таклиф этилади.