Янгиликлар

.

«УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ – 2026»: ТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

15 июль 2026 йил
image

Жорий йилнинг 9–11 август кунлари мамлакатимизда анъанавий август кенгашлари янгича форматда «Устозлар миллий форуми» сифатида ўтказилади.

 

 

Мазкур форум таълим тизимидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда 2026–2027 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўришга хизмат қилади.

Форум республика, ҳудуд, туман (шаҳар) ва мактаб босқичларида ташкил этилиб, унда таълим соҳаси раҳбарлари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари, педагоглар ҳамда мутахассислар иштирок этади.

Хоразм вилоятида ҳам форум доирасида таълим сифатини ошириш, замонавий педагогик ёндашувларни кенг жорий этиш, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади.

Форум доирасидаги тадбирлар, янгиликлар ва муҳим маълумотлар Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг расмий ахборот ресурсларида мунтазам ёритиб борилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb