Янгиликлар

.

«ОЧИҚ МУЛОҚОТ – 2026»: МУАММОЛАРИНГИЗГА БИРГАЛИКДА ЕЧИМ ТОПАМИЗ!

14 июль 2026 йил
image

Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқот бўйича штаб ташкил қилинди.

Бизнес жадал ривожланмоқда, давлат эса бу йўлда тадбиркорнинг энг яқин таянчи ва ишончли ҳимоячисига айланмоқда.

«Очиқ мулоқот – 2026» доирасида тадбиркорларнинг муаммо ва ташаббусларини тинглаш ҳамда уларга тезкор ечим топиш мақсадида Республика штаби ва ҳудудий штаблар фаолият юритмоқда.

Штабда сиз учун қандай имкониятлар яратилган?

 40 дан ортиқ вазирлик, идоралар ва соҳа экспертлари бир жойда жамланган.

 Ҳар куни Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси раҳбарияти тадбиркорларни шахсан қабул қилади (ҳудудлардан туриб онлайн иштирок этиш имконияти мавжуд).

1100 ёки 1094 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб, ўз таклиф ва мурожаатларингизни билдиринг.

@ochiqmuloqot2026_bot орқали мурожаат қилиш тез ва қулай.

 Янгиликлардан хабардор бўлиш учун: https://t.me/biznes_ombudsman

 Расмий канал: https://t.me/Ochiqmuloqot2026

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb